Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
30 август-3 сентябр кунларига об-ҳаво прогнози берилди.
Август ойининг охирги кунларида ва 1-3 сентябр байрам кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, ҳаво ҳарорати 30-31 августда кундуз кунлари +31...+35 даража атрофида, жанубда +37 даражагача бўлади. 1 сентябрдан республика ҳудуди бўйича ҳарорат фони аста-секин пасаяди ва 2-3 сентябрда ҳарорат +28...+31 даража атрофида бўлади. Ҳарорат кечалари +13...+15 даражагача пасаяди.
Нисбатан салқин ҳавонинг кириб келиши баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан қайд этилади.
Пойтахтда 30-31 август ва 1-3 сентябр кунлари ҳаво асосан очиқ бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 1-2 сентябрда 10-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари +15...+18 даража, 3 сентябрда +13...+15 даража, кундуз кунлари 30-31 август ва 1 сентябрда +30...+34 даража, 2-3 сентябрда +28...+30 даража бўлади.