Ўзбекистон элчиси Франция ТИВга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди
Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси этиб тайинланган Нодир Ғаниев Франция давлат протоколи раҳбари ўринбосари Мэтью Кармонага ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, бўлажак тадбирлар жадвалига оид масалалар муҳокама қилинди.
Франция давлат протоколи раҳбари ўринбосари Ўзбекистон элчисига икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантириш йўлидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Нодир Ғаниев олдин муваққат ишлар вакили, сўнгра 2023 йил октябр ойидан бошлаб Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келган. У 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасини бошқарган ва Ҳиндистондаги элчи этиб тайинланган Сардор Рустамбоев ўрнига тайинланди.
Мавзуга оид
21:36 / 21.09.2024
Францияда талабалар археологик қазиш ишлари давомида 200 йиллик мактубни топди
12:10 / 21.09.2024
Украина ҳарбий учувчилари Францияда тайёргарликни якунлади
08:30 / 20.09.2024
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
23:37 / 14.09.2024