Ўзбекистон | 11:14 / 07.09.2024
10583
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонга борди

Сафар давомида иқтисодий-ижтимоий ҳолати оғир туманларга борилди ва жойлардаги аҳвол ўрганилди.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Президент ёрдамчисининг маълум қилишича, сафар давомида иқтисодий-ижтимоий ҳолати оғир туманларга борилди ва жойлардаги аҳвол ўрганилди.

“Ушбу ҳудудларда яшаётган аҳоли ҳаётини яхшилаш, улар учун муносиб шароит яратиш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўп”, дейди Саида Мирзиёева.

Маълумот учун, август ойи ўрталарида президент бошчилигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистоннинг имкониятларини тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхон Худайберганов зиммасига юклатилди.

Мавзуга оид