Германия Россиянинг тинчлик музокараларига тайёрлигига шубҳа қилмоқда
Германия ҳукумати Россия раҳбариятининг Украина бўйича тинчлик музокараларига конструктив киришишга тайёрлиги бўйича ҳеч қандай аломат кўрмаяпти. Шу билан бирга, бутун дунё уруш тугашини исташи аниқ, дея маълум қилди Берлин.
Германия канцлери Олаф Шолцнинг Украинада тинчлик жараёнини бошлашни тезлаштириш зарурлиги ҳақидаги баёнотларига қарамай, Германия ҳукумати Кремл дипломатик келишувга тайёрлигига шубҳа қилмоқда. 9 сентябр, душанба куни Берлинда Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Хебештрайт Россия раҳбарияти Украинага қарши уруш ҳақидаги сўнгги баёнотлари «унинг конструктив тарзда тинчлик музокараларига киришишга тайёрлиги ҳақидаги таассурот қолдирмайди», деди.
Шу билан бирга, канцлер, агар ҳозирда уни «ўринли» деб ҳисобласа, «ҳеч иккиланмасдан, Россия президенти билан ушбу масала бўйича телефон орқали гаплашади», дея қўшимча қилди Хебештрайт.
Унинг сўзларига кўра, Берлин «кейинги тинчлик конференцияси» санасини ҳозирча айта олмайди, бу «шошилинч» қадам бўлган бўларди. «Бироқ, бутун дунё бу урушни имкон қадар тезроқ тугатиш зарур деб ҳисоблаётгани аниқ», - дея таъкидлади Штеффен Хебештрайт.
Шолц - Украинада тинчлик жараёнига ўтишни тезлаштириш тарафдори
Германия канцлери Олаф Шолц Украинада тинчлик жараёнига ўтиш жараёнини тезлаштириш тарафдори эканини айтди. Вазирлар маҳкамаси раҳбари бу позицияни ZDF нашрига ёзги катта интервюсида айтиб ўтди, ундан парчаларни канал 8 сентябр куни ўз веб-сайтига жойлаштирди.
«Ўйлайманки, ҳозир қандай қилиб биз бу ҳарбий вазиятдан тезда чиқиб, тинчликка эришишимиз мумкинлигини муҳокама қилиш вақти келди», деб таъкидлади Германия ҳукумати раҳбари.
Шолц Россиянинг иккинчи «тинчлик саммити»да иштирок этишини қўллаб-қувватлайди. Унинг биринчиси июн ойида Швейцариянинг Бюргеншток курортида бўлиб ўтди. Канцлер сўзларига кўра, Москванинг ҳозир бўлиши зарурлиги масаласида Берлин Украина президенти Володимир Зеленский позициясига қўшилади. «Албатта, яна бир тинчлик конференцияси бўлади», деди у, аммо аниқ саналарни кўрсатмади.
Мавзуга оид
22:34
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:16
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13
Россияда жазо ўтаётган Ўзбекистон фуқароларининг вояга етмаган фарзандлари ватанга қайтарилди
18:22