Жаҳон | 14:39 / 10.09.2024
1988
2 дақиқада ўқилади

Google Россия рақамларидан янги аккаунт очишга рухсат бермаяпти

Google Россия рақамидан янги ҳисоб қайдномасини рўйхатдан ўтказишга рухсат бермаяпти, VPN орқали блокни четлаб ўтишнинг иложи бўлмаяпти.

Фото: Getty Images

Американинг Google LLC корпорацияси Россияда рўйхатдан ўтган мобил телефон рақамидан янги ҳисоб қайдномасини рўйхатдан ўтказишга рухсат бермаяпти. Тизим аккаунт яратиш учун барча қадамларни бажаришга имкон яратади - исм, жинс ва туғилган кунни танлаш, электрон почта номи ва паролни ўрнатиш мумкин - лекин Россия рақами кўрсатилганида, у «тасдиқлаш учун фойдаланиш мумкин эмас» деган хабарни кўрсатяпти, деб хабар берди 9 сентябр, душанба куни ТАСС давлат ахборот агентлиги. 

Унинг маълумотларига кўра, VPN хизмати ёрдамида муаммони четлаб ўтишнинг иложи йўқ. 

Баъзи ҳолларда, Gmail аккаунтисиз Google хизматлари ва Google Play иловалар дўконидан фойдаланиш мумкин эмас. 2022 йил баҳорида Google YouTube платформасида россияликлар учун монетизацияни блоклади, 2024 йил августида уларни AdSense реклама тармоғидан узиб қўйди ва сентябр ойи бошидан BigQuery хизматига киришни ёпди. 

АҚШ 400 га яқин компания ва жисмоний шахсларга қарши санкция киритди

Қўшма Штатлар Россия билан алоқадор бўлган 400 га яқин киши ва ташкилотларга қарши санкциялар киритди. Мамлакат Молия вазирлигининг 23 август куни эълон қилинган пресс-релизида маълум қилинишича, санкция қўйилган компаниялар ва жисмоний шахслар Москвага санкцияларни четлаб ўтишда ва уни Украинага қарши урушда фойдаланилган товарлар ва хизматлар билан таъминлашда ёрдам бермоқда.

Бошқалар қаторида, Россия мудофаа вазири Андрей Белоусовнинг ўғли ва келини, Москва заргарлик заводи, Волга-Днепр авиакомпанияси, AirBridgeCargo, «Норилск Авиа», Магнитогорск темир-пўлат заводи, шунингдек суюлтирилган газни ташиш учун кемалар санкция остида қолди.

Мавзуга оид