Ўзбекистон | 20:00 / 11.09.2024
5417
2 дақиқада ўқилади

ЎзЛиДеп меҳнат қонунчилигига ўзгартириш киритиш ташаббуси билан чиқди

Партия қонунчиликда белгиланган иш берувчининг мажбуриятларини хусусий сектордаги иш берувчилар манфаатлари йўлида соддалаштиришни таклиф қилди.

Жорий йилги сайловларда иштирок этувчи сиёсий партиялар томонидан муҳим ташаббусларнинг илгари сурилиши бўлажак сайловларнинг қизғин курашлар остида кечишини таъминлайди. Жумладан, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси хусусий сектордаги иш берувчиларни меҳнат қонунчилигидаги ходим олдидаги мажбуриятларини соддалаштириш ташаббусини илгари сурмоқда.

Фото: ЎзЛиДеп 

Хусусий сектор кўплаб янги иш ўринлари яратиш орқали иқтисодиётни ривожлантиради. 2023 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами ишга жойлашган ходимлар сони 5,5 млн нафарни ташкил этади, шундан, давлат ташкилотларида 2,2 млн, хусусий секторда эса 3,3 млн киши банд бўлган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, хусусий жабҳадаги иш берувчилар учун меҳнат қонунчилигидаги талабларни соддалаштириш ва амалий ечимлар бериш муҳим аҳамиятга эга.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 25-моддасида иш берувчининг 19 та мажбуриятлари кўрсатилган. Қонунчиликдаги мураккаблик ва томонларнинг уни тўғри тушунмаслиги хусусий сектордаги иш берувчилар учун муаммолар туғдирмоқда. Бу мураккабликларни бартараф этиш учун қонунчиликда белгиланган иш берувчининг мажбуриятларини хусусий сектордаги иш берувчилар манфаатлари йўлида соддалаштириш лозим.

Хусусий сектордаги иш берувчиларни меҳнат қонунчилигидаги ходим олдидаги мажбуриятларини соддалаштириш ҳам иш берувчилар, ҳам ходимлар учун фойдалидир. Меҳнат қонунчилигининг аниқ ва тушунарли бўлиши хусусий секторнинг ривожланишига ҳисса қўшади.

Мавзуга оид