Ўзбекистон | 09:20 / 13.09.2024
3266
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ДХХ ва Туркия миллий разведкаси раҳбарлари музокара ўтказди

Ўзбекистон ДХХ ва Туркия Миллий разведка ташкилоти раҳбарлари терроризм ва экстремизм, ноқонуний миграция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.

12 сентябр куни Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Туркия Миллий разведка ташкилотининг Иброҳим Қалин бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

Учрашувда хавфсизлик соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари, хусусан, терроризм ва экстремизм, ноқонуний миграция, уюшган жиноятчилик, террорчилик фаолиятига алоқадор бўлган қидирувдаги шахсларни ушлаш ва депортация қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Туркия делегациясининг ташрифи икки давлат ўртасидаги юқори даражадаги сиёсий алоқалар жадал ривожланиб бораётган бир шароитда бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Туркия қардош давлатлар сифатида замонавий хавф-хатар ва таҳдидларга қарши курашиш масалаларида якдил позицияга эга, деб ёзди ДХХ матбуот хизмати.

Мавзуга оид