2023 йилги қурғоқчилик дунё дарёларининг 50 фоизини саёзлаштирди
Шунингдек, юқори ҳарорат музликларнинг сўнгги 50 йилдаги энг кўп эришини ҳам келтириб чиқарди.
Миссисипи ва Амазон дарёлари 2023 йилда рекорд даражада саёзлашди. Бу ҳақда БМТ Жаҳон метеорология ташкилоти экспертлари маълум қилди. Тегишли ҳужжат ташкилот веб-сайтида жойлаштирилган.
Ўтган йилги кучли қурғоқчилик оқибатида Шимолий, Марказий ва Жанубий Американинг кўплаб минтақаларида дарёлар оқими камайган. Малум қилинишича, 2023 йилги об-ҳаво шароити 33 йиллик кузатувлар давомида дунё дарёлари ҳолатига энг кучли тасир кўрсатган.
Шундай қилиб, узоқ давом этган иссиқлик Ганг, Браҳмапутра ва Меконг дарёлари ҳавзаларида сув сатҳига таъсир қилди - у ўртача даражадан пастга тушди. Умуман олганда, иссиқлик барча сув ҳавзаларининг 50 фоизига таъсир қилди, уларнинг аксариятида сув танқислиги кузатилди, бу эса қишлоқ хўжалиги ва саноатга салбий таъсир кўрсатди.
2023 йилдаги юқори ҳарорат ҳам музликларнинг сўнгги 50 йилдаги энг кўп эришини келтириб чиқарди. Оқибатда 600 гигатон сув йўқотилди. Бир қатор Европа ва Скандинавия дарёларининг сувлилиги ортди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кейинчалик уларнинг оқими сезиларли даражада камаяди.
Мавзуга оид
14:27 / 12.01.2025
13 январ куни ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда ҳарорат 14 даража иссиқ бўлади
10:52 / 11.01.2025
Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
16:29 / 10.01.2025
Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди
10:40 / 06.01.2025