Қорақалпоғистонда 27 нафар болани ташиётган Damas аниқланди
Ҳайдовчи боғчанинг машинаси бузилиб қолгани туфайли иложсизликдан шундай қилганини айтиб, ҳолат бошқа қайтарилмаслигига ваъда берган.
Қорақалпоғистонда Damas ҳайдовчиси 27 нафар кичик ёшдаги боғча тарбияланувчилари билан ҳаракатлангани аниқланди. Бу ҳақда Hudud дастурида хабар берилди.
Қайд қилинишича, автомобил ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилганда ҳайдовчи болаларни боғчадан олиб қайтаётгани маълум бўлган. Унга нисбатан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган.
Ҳайдовчи боғчанинг машинаси бузилиб қолгани туфайли иложсизликдан шундай қилганини айтиб, ҳолат бошқа қайтарилмасликка ваъда берган.
Кўрсатувда таъкидланишича, Қорақалпоғистонда йил бошидан буён болалар билан боғлиқ 57 та ЙТҲ содир бўлган, оқибатида 9 нафар бола вафот этган.
Мавзуга оид
23:44 / 13.01.2025
Тошкентда BYD’нинг қўпол қоидабузарлиги ортидан икки пиёда жароҳат олди
17:49 / 09.01.2025
Савицкий номидаги музейга янги раҳбар тайинланди
14:07 / 08.01.2025
Қорақалпоғистон Республикасига Иқтисодиёт ва молия вазири тайинланди
10:01 / 05.01.2025