Америкалик сиёсатчилар Зеленскийга босим ўтказмоқда — Украина президенти офиси
АҚШдаги ҳар иккала партия сиёсатчилари 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган йигитларни сафарбарликка жалб этиш масаласида Украина президентига босим ўтказаётгани маълум бўлди.
АҚШдаги ҳар иккала партия сиёсатчилари 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган йигитларни сафарбарликка жалб этиш масаласида Володимир Зеленскийга босим ўтказмоқда. Бу ҳақда Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Сергей Лешенко маълум қилди.
У Зеленскийга бўлаётган босим тўғрисидаги маълумотни тасдиқлай олишини қўшимча қилган, чунки масала «юзага чиқиб қолган». «Шерикларнинг асоси қуйидагича: АҚШ Ветнамда уруш бошлаганида у ерга 19 ёшдан олиб кетилган. Шу боис америкаликлар биргина ғарбнинг қуроли етмаслиги, 18 ёшдан бошлаб сафарбарликка жалб этиш кераклигини таъкидламоқда», — деб ёзади Лешенко. Босим айнан қандай кўринишда бўлаётганига у ойдинлик киритмаган.
Лешенконинг сўзларига кўра, Зеленский «бунга рози бўлмаган» ва «ҳар иккала партия сиёсатчиларини чақирув ёшидан қатъи назар қурол беришга кўндиришни давом этяпти».
2024 йилнинг майида Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонун кучга кириб, ҳарбий хизматга чақирув ёши 27 ёшдан 25 ёшга туширилди. Бир йиллик ҳарбий хизматга чақирилган 18-25 ёшдаги йигитлар сафарбарликка жалб этилмайди, балки муддатли ҳарбий хизматни ўтайди. Бу ёшдаги йигитлар фақат тинчлик даврида муддатли хизматини ўтаган ёки олий ҳарбий билим юртини тамомлаган бўлса, сафарбарликка жалб этилади.
Мавзуга оид
07:50
Армиядан қочиш - Украинада энг кенг тарқалган жиноят
15:22 / 10.01.2025
«Биз бу урушни тугатишимиз керак». Трамп Путин билан учрашувга тайёргарлик ҳақида гапирди
14:03 / 10.01.2025
Каллас: Европа Украинани қўллаб-қувватлашда АҚШ ўрнини эгаллашга тайёр
13:59 / 10.01.2025