Ўзбекистон | 10:00 / 15.10.2024
2332
2 дақиқада ўқилади

БАА Тошкент - Андижон пулли йўлини қуриш лойиҳасида иштирок этиши мумкин

MBS Global Investments компанияси инфратузилма соҳасида Жаҳон банки билан амалга оширилаётган Тошкент - Андижон пулли йўлини қуриш лойиҳасида иштирок этишга таклиф этилди.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон дипломатлари Бирлашган Араб Амирликларининг MBS Global Investments компанияси ижрочи директори Ажмал Шарафуддин билан учрашув ўтказди.

БАА вакили Ўзбекистон фармацевтика маҳсулотларни Julphar компанияси билан биргаликда етказиб беришга қизиқиш билдирилди. Ажмал Шарафуддиннинг айтишича, биринчи босқичда тиббиётда камёб бўлган дори воситалари Ўзбекистон бозорига компаниянинг Ҳиндистондаги ишлаб чиқариш мажмуаларидан етказиб берилади. Иккинчи босқичда эса уларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширилади.

БАА томони, шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётида амалга оширилаётган ўзгаришлар ва кенг кўламли ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда кузатиб бораётганини, мамлакатимизда инфратузилма соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш мавжудлигини таъкидлади.

MBS Global Investments компанияси инфратузилма соҳасида Жаҳон банки билан амалга оширилаётган Тошкент - Андижон пулли йўлини қуриш лойиҳасида иштирок этишга таклиф этилди.

Музокаралар якунида юқорида муҳокама қилинган лойиҳалар ҳамда Ўзбекистонда қабул қилинган хусусийлаштириш дастури билан батафсил танишиш мақсадида жорий йилнинг ноябр ойида мазкур компания вакилларининг сафарини амалга оширишга келишилди.

Мавзуга оид