Жаҳон | 09:50 / 15.10.2024
2183
2 дақиқада ўқилади

ЕИ Эронга ракета ва дронларни РФга топширгани учун санкциялар киритди

Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига Эрон мудофаа вазири ўринбосари ва Эроннинг учта авиакомпанияси киритилган.

ЕИ Кенгаши Теҳроннинг Россияга ракета ва учувчисиз учиш аппаратларини топшириши муносабати билан Эроннинг етти жисмоний ва етти юридик шахсига нисбатан чеклов чораларини жорий қилди. Бу ҳақда кенгашнинг 14 октябр, душанба кунги қарорида айтилган.

Рўйхатга Украинага қарши урушини қўллаб-қувватлаш учун Россия Федерациясига технологияни узатиш, шунингдек, Яқин Шарқ ва Қизил денгиз минтақасида тинчлик ва хавфсизликка путур етказувчи гуруҳлар ва ташкилотларга қурол жўнатиш учун жавобгар шахслар киритилган.

Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига Эрон мудофаа вазири ўринбосари ва Эроннинг учта авиакомпанияси киритилган.

MI5 раҳбари Россия ва Эрон томонидан таҳдид кучайганини маълум қилди

Россия разведкаси ўз олдига «Британия ва Европа кўчаларида бетартиблик уруғини» экишни мақсад қилиб қўйган, деди Британиянинг MI5 контрразведка хизмати раҳбари Кен Маккаллум 8 октябр куни Лондонда аксилтеррор операциялар маркази йиғилишида сўзлаган нутқида. Унинг нутқи матни MI5 матбуот хизмати томонидан тақдим этилган.

Маккаллумнинг сўзларига кўра, Буюк Британия ҳозир Россия, Эрон ва Хитой каби давлатлар ҳамда террорчилик ташкилотларининг ҳаракатлари туфайли ўз тарихидаги «энг мураккаб ва ўзаро боғлиқ» таҳдидга дуч келмоқда.

2022 йил январ ойидан бери Британия контрразведкаси ва полицияси Эрон кўмагида уюштирилган 20 та фитнани фош этишга муваффақ бўлди, деди MI5 раҳбари. Гап суиқасдларни тайёрлаш масаласи ҳақида ҳам борган. Хитой разведка хизматлари, дейди у, асосан саноат ва илмий жосуслик билан шуғулланади.

Мавзуга оид