Қозоғистондаги ЙТҲда ўзбекистонлик 6 киши ҳалок бўлди
Яна тўрт киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган. Улар Россиядан Ўзбекистонга қайтаётган бўлган.
16 октябр куни Қозоғистоннинг Манғистау областида содир бўлган аянчли ЙТҲ оқибатида Ўзбекистоннинг олти нафар фуқароси ҳалок бўлди, яна тўрт нафари шифохонага ётқизилди.
Маҳаллий полицияга кўра, Jac русумли енгил автомобил чегарадаги ўтиш жойида, йўл четида тўхтаб турган MAN юк машинасига келиб урилган.
«Машинада жами 10 киши бўлган. Улардан тўрт нафари Бейнеу районидаги марказий шифохонага ётқизилган. Жабрланганларнинг аҳволи ўртача оғирликда. Беморларга керакли муолажалар тўлиқ ҳажмда кўрсатилмоқда. Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлди», — дея хабар берган Манғистау области ички ишлар бошқармаси.
Қурбонлар ва жабрланганларнинг барчаси Jac автомобилида бўлган.
ЙТҲ қатнашчилари бўлган автомобиллар Ўзбекистонда рўйхатга олинган ҳамда ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани аниқланган. Улар Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтаётган бўлган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консуллигига хабар берилган.
Мавзуга оид
18:40 / 27.12.2024
The Times AZAL самолёти ҳалокатига оид янги тафсилотларни баён қилди
17:09 / 27.12.2024
Azerbaijan Airlines Россиянинг 10 та шаҳрига парвозларни тўхтатди
16:36 / 27.12.2024
Озарбойжон президенти маъмурияти Чеченистоннинг қурбонларнинг оилаларига ёрдамини рад этди
14:01 / 27.12.2024