Вучич 2,5 йил ичида биринчи марта Путин билан телефонда гаплашди
Александр Вучич Владимир Путин билан суҳбатни «яхши, очиқ, узоқ ва мазмунли мулоқот» деб баҳолади ва Россия Федерацияси Сербияни қишда «етарли даражада газ» билан таъминлашини айтди.
Сербия президенти Александр Вучич Россия етакчиси Владимир Путин билан деярли икки ярим йил ичида илк бор телефон орқали гаплашди. Вучич суҳбат ҳақида 20 октябр, якшанба куни Instagramʼда эълон қилди.
«Биз яхши, очиқ, узоқ ва мазмунли суҳбат қурдик», дейди Вучич видеода.
Мулоқотга 1944 йил 28 сентябрдан 20 октябргача Белград Қизил Армия томонидан фашистлардан озод қилинганининг 80 йиллиги сабаб бўлди.
Вучич «Газпром» раҳбари Алексей Миллер орқали Сербияни қишда «етарли газ» билан таъминлашни режалаштираётгани учун Путинга миннатдорчилик билдирди. «Жуда фойдали нархларда», деб қўшимча қилди Сербия президенти.
Россия газини Сербияга етказиб бериш бўйича шартнома муддати 2025 йилнинг мартида тугайди.
Сербия ва Россия президентлари Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Федерацияси президенти матбуот хизмати хабарига кўра, «икки томон ҳам ўзаро муносабатлар даражасидан мамнунлигини билдирди» ва «турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга содиқлигини тасдиқлади».
«Александар Вучич Владимир Путинга Россия Сербиянинг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш масалаларида тутаётган принципиал позицияси учун миннатдорчилик билдирди», — дейилади Кремл баёнотида.
Унда Украинадаги уруш ҳам муҳокама қилингани қайд этилган. «Раҳбарлар шахсий алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар», дейилади пресс-релизда.
Мавзуга оид
07:50
Анапа аҳолиси мазут тўкилиши сабабли Путинга мурожаат билан чиқди
14:14 / 23.12.2024
Кремлда Путин ва Словакия бош вазири ўртасида учрашув бўлиб ўтди
10:43 / 23.12.2024
Трамп Путин у билан Украина масаласида учрашмоқчи эканини маълум қилди
00:02 / 22.12.2024