Жаҳон | 10:30 / 22.10.2024
8724
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Исроил Эронга қарши йирик ҳужумга тайёрланмоқда

Исроил хавфсизлик бўйича вазирлар маҳкамасининг йиғилишида бош вазир ва мудофаа вазирига ҳужум қачон ва қандай амалга оширилишини ҳал қилиш ваколати берилиши кутилмоқда.

Фото: Mostafa Alkharouf/Anadolu

Тел-Авив расмийлари 1 октябрдаги ракета зарбасига жавобан Эронга қарши йирик ҳужумга тайёрланмоқда. Бу ҳақда исроиллик расмий вакилга таяниб, KAN давлат телевидениеси хабар берди.

Шунингдек, тайёргарлик Эроннинг эҳтимолий жавобига қараб мудофаа тизимларини кучайтиришни ҳам ўз ичига олгани қайд этилган.

Исроил хавфсизлик бўйича вазирлар маҳкамасининг йиғилишида бош вазир Бинямин Нетаняҳу ва мудофаа вазири Йоав Галлантга ҳужум қачон ва қандай содир бўлишини ҳал қилиш ваколати берилиши кутилмоқда.

Эрон 1 октябр куни Исроилга ракета ҳужуми уюштирди ва Тел-Авив расмийлари ҳужумга жавоб берилишини билдирди.

Мавзуга оид