2024 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
2024 йилнинг ўтган тўққиз ойида Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ Тожикистондан келган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-cентябр ойларида Ўзбекистонга 5,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда келган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 825,8 минг нафарга ёки 16,8 фоизга ошган.
Ўзбекистонга саёҳатга келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
· Тожикистон – 1,6 млн нафар;
· Қирғиз Республикаси – 1,6 млн нафар;
· Қозоғистон – 1,1 млн нафар;
· Россия – 609,7 минг нафар;
· Туркманистон – 120,4 минг нафар;
· Туркия – 84,3 минг нафар;
· Хитой – 50,4 минг нафар;
· Ҳиндистон – 48,6 минг нафар;
· Жанубий Корея – 32,6 минг нафар;
· Италия – 30,3 минг нафар;
· бошқа давлатлар – 311,9 минг нафар.
Мавзуга оид
17:47 / 15.10.2024
Тошкент туманидаги “Шифобахш сувлар” ҳудудида яна 5 та санаторий қурилади
16:26 / 08.10.2024
2024 йилда хорижга саёҳатга борган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
21:40 / 03.10.2024
Дунёдаги саёҳат қилиш учун энг арзон ва қиммат давлатлар маълум бўлди
20:02 / 02.10.2024