27 октябр куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин
“Ўзгидромет” 27 октябр, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+7, кундузи +17...+19 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиш мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8, кундузи +12...+17 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, кечага томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +14...+19 даража бўлади.
Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +14...+19 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди,. Фақат Сурхондарё вилоятида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, кечага томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +13...+18 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор). Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0...+5, кундузи +8...+13 даража бўлади.