Ўзбекистон | 19:00 / 26.10.2024
17249
4 дақиқада ўқилади
Реклама

JETOUR T2: экстремал саёҳатлар учун муносиб кроссовер расман тақдим этилди

Фото: Kun.uz

17 октябр куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида JETOUR T2 кроссоверининг расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди.

JETOUR T2 бу — замонавий, жадал ва назарий дизайни билан ажралиб турадиган кроссовер. Унинг брутал кўриниши уни ҳақиқий етакчига айлантиради. Машинанинг олди ва орқа томонидаги фаралар ҳар қандай об-ҳавода йўлни аниқ кўриш имконини беради. Захира ғилдирак қутиси унинг кўринишига янада яқинлик ва енгилмас туйғуни қўшади. 20 дюймли диски эса автомобил шаклини янада гўзаллаштирган.

Интерьер ва уйғунлик

JETOUR T2 интерьерида эргономик ўриндиқлар ва чармдан ишланган салон алоҳида диққатни жалб қилади. Кўп функцияли рул нафақат бошқарувни осонлаштиради, балки ҳайдовчида ҳукмронлик туйғусини оширади. 15,6 дюймли дисплей билан бошқарув янада қулайлашган. Интерьернинг жозибадор тарафларидан яна бири – экологик тоза материаллардан ишланганлигида.

JETOUR T2 максимал версиясининг капоти остида 2 литрли турбодвигател жойлашган. У, шунингдек, BorgWarner XWD ақлли бошқаруви ва дифференциал қулфи билан жиҳозланган. 6+X режимидаги ақлли бошқарув тизими машинага йўл шароитларини автоматик равишда аниқлаш имконини беради. Бу аниқ айтганда анча мураккаб йўлларда хавотирланмасдан юришингиз мумкин, дегани.

JETOUR T2ʼда нафақат ҳайдовчи, балки йўловчилар ҳам қулайликлардан баҳраманд бўлиши мумкин. Салондаги кенглик ва яратилган қулайликлар буни кўрсатади. JETOUR T2 ўзида салон ўзгартириш хусусиятига эга. Яъни сизга юк учун кенгроқ жой керак бўлганда иккинчи қатор ўриндиқларини буклаш билан етарлича ҳажмдаги жойга эга бўлиш мумкин. Орқа қатор ўриндиқлари букланганда юкхона ҳажми 1494 литрга етади.

Инновацион технологиялар ва оқилона бошқарув

JETOUR T2 кроссовери замонавий технологиялар билан таъминланган, бу уни экстремал шартлар учун ҳам идеал воситага айлантиради. Автомобилнинг барча ғилдираклари ҳаракатланади, чунки у жуда мукаммал XWD (ақлли тўлиқ ғилдиракли) ҳаракатланиш тизимига эга. Бу тизим BorgWarner’нинг олтинчи авлодидан бўлиб, вазиятларни автоматик равишда аниқлаб, оптимал бошқариш ва дифференциални қуфлашни таъминлайди.

XWD тизими, талаб қилинадиган ҳолатларда, тўлиқ ғилдиракли ҳайдаш режимини фаоллаштириб, максимал тортишиш учун кучи оптимал тақсимланади. Агар зарур бўлса, орқа ғилдиракларга автоматик равишда қўшимча айланиш кучи берилади. Бу эса ҳайдовчига транспорт воситасини тўхтатмасдан, мураккаб ва қийин ҳудудларда осонлик билан ҳайдаш имконини беради. Бундай функционаллик турли шароитларда барқарорлик ва ишонч билан ҳаракатланишни таъминлайди.

JETOUR T2 автомобиллари, шунга ўхшаш замонавий электрон технологиялар билан жиҳозланган. 7nm технологияси асосида ишланган 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 8155 чипи, қулайлик ва самарадорликни мувофиқлаштириш учун оптималлаштирилган. У сонияда 8 триллион операцияни бажара олади. Бу эса автомобилнинг бошқарувини аниқ, жадал ва самарали қилишга хизмат қилади.

JETOUR T2’нинг янги UI/UE интерфейси сўзсиз бошқарувни таъминлайди. Йўлда юриш жараёнида юзага келадиган турли ҳолатлар учун ақлли овозли бошқариш функцияси мавжуд, бу эса ҳайдовчиларга ҳаракатланишда янада қулайлик яратади.

 

 

Бир сўз билан айтганда, JETOUR T2 саёҳатни ва экстремалликни севувчилар учун Ўзбекистон бозорида муносиб кроссовер бўлиб ҳисобланади. Унинг ҳашаматли дизайни, қулай интерьери ва мукаммал технологиялари ушбу автомобилни оилавий сафарлар учун идеал танловга айлантиради. JETOUR T2 билан ҳар қандай мураккаб йўлларни босиб ўтиш ва бошқарувни ёқимли йўлга қўйиш мумкин.

Сайт: jetourmotor.uz
Facebook: fb.com/jetourautouz
Instagram: @jetourautouz_official
Telegram: t.me/jetour_uzb_official

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид