Зеленский: РФ бир неча кун ичида КХДР қўшинларидан фойдаланишни бошлайди
Украина президенти разведка маълумотларига таяниб, Шимолий Корея аскарлари 27—28 октябр кунлари жанг майдонида пайдо бўлишини айтди. У Ғарб давлатларини Москва ва Пхенянга босим ўтказишга чақирди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия Шимолий Корея аскарларини Украинага қарши урушга жалб қилиши ҳақида айтиб ўтди. Разведка маълумотларига кўра, улар жанговар зонада 27 ва 28 октябр кунлари пайдо бўлади, деб ёзди у Telegramʼда 25 октябр, жума куни. У Ғарб иттифоқчиларини Москва ва Пхенян ҳукуматларига босим ўтказишга чақирди.
Россия президенти Владимир Путин ҳам 25 октябр куни мамлакати ва Шимолий Корея керак бўлганда ҳарбий ёрдам кўрсатишга қарор қилиши тўғрисида гапириб ўтди.
ГУР: Курск областига КХДРдан дастлабки ҳарбийлар етиб келди
24 октябр куни Украина Бош разведка бошқармаси (ГУР) хабарига кўра, аввалроқ Россия полигонларида тайёргарликдан ўтган КХДРнинг дастлабки ҳарбий бўлинмалари Курск областига етиб келди.
Бир кун аввал жанговар зонада КХДР аскарини кўришган. Уларнинг машғулотлари Россия шарқида жойлашган бешта ҳарбий полигонда бўлиб ўтди: Уссурийскдаги «Барановский», «Донгуз» (Улан-Уде), «Екатеринославский» (Екатеринославка), 248- («Князь-Волконский») ва 249-полигонда (Сергеевка)», дейди ГУР.
Украина разведка хизматларининг ҳисоб-китобларига кўра, Шимолий Кореянинг 12 мингга яқин ҳарбий хизматчиси, жумладан, 500 офицер ва уч генерал Россияга ўтказилган. Россия мудофаа вазири ўринбосари Юнусбек Евкуров уларни тайёрлаш ва мослаштириш учун масъул этиб тайинланди, деб ёзади Бош разведка бошқармаси.
Мавзуга оид
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
18:44 / 21.12.2024
Зеленский бир қатор украиналик дипломатларни ишдан олди
07:55 / 20.12.2024
Зеленский Путиннинг «Орешник» билан «дуэл» ҳақидаги сўзларини танқид қилди
13:55 / 18.12.2024