Ўзбекистон | 16:00 / 26.11.2024
1514
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Beeline Uzbekistan комплаенс уфқларини кенгайтирмоқда

Тошкентда “Ҳамкорингизни билинг: самарали воситалар” халқаро форуми бўлиб ўтди. Форумнинг асосий мавзуси бизнесни ахлоқий юритиш меъёрларига риоя қилиш эди. VEON гуруҳи вакиллари ҳамкорлар билан муносабатлар хавфсизлигини таъминлаш ва комплаенс тамойилларига амал қилиш орқали компания бизнесини мустаҳкамлаш ҳақида сўзлаб беришди.

Фото: Beeline Uzbekistan

VEON гуруҳининг таркибига кирувчи Beeline Uzbekistan томонидан ташкил этилган форумда Ўзбекистоннинг 100 га яқин йирик компаниялари, банклари, давлат ташкилотлари ва олий ўқув юртлари вакиллари иштирок этди. Улар қонунбузарлик ёки ишончсиз таъминотчиларни танлаш билан боғлиқ хавфлар туфайли юзага келадиган обрў ва молиявий йўқотишларнинг олдини олиш ҳамда иш жойларида суиистеъмолликларни бартараф этиш усулларини ўрганишди.

"Бу комплаенсга бағишланган иккинчи форум бўлиб, меҳмонларнинг фаоллигидан мавзунинг мамлакатимиз учун қанчалик муҳимлигини кўриб турибмиз. Кўплаб иштирокчилар Ўзбекистонда комплаенс йўналиши жадал суръатлар билан ривожланаётганини таъкидладилар. Айниқса, форумда ҳуқуқий меъёрларга риоя қилиш соҳасидаги вазифаларни биргаликда муҳокама қилиш имкониятига эга бўлган илғор компаниялар ва назорат органлари тажрибаси жуда фойдали", — деди Beeline Uzbekistan этика ва комплаенс хизмати раҳбари Алина Акчурина.

Форум экспертлари харид жараёнининг асосий босқичларини батафсил ёритиб, у барча иштирокчилар учун адолатли ва максимал даражада шаффоф бўлиши кераклигини таъкидлашди. Шу тарзда, таъминотчи оқилона танланади, бу давлат ташкилотлари учун ҳам, ўз обрўйини қадрлайдиган тижорат компаниялари учун ҳам жуда муҳим. Beeline Uzbekistan вакиллари айтишича, улар VEON гуруҳига кирувчи AdTech, NTI ва Beelab каби барча ўзбек компанияларини қўллаб-қувватламоқда. Бу Ўзбекистон Республикасида бизнес юритишнинг ахлоқий халқаро стандартларини кенг жорий этиш имконини беради.

Форум иштирокчилари бошқа хавф-хатарларни ҳам муҳокама қилишди. Масалан, ҳамкорларни етарлича пухта танламаслик тижорий ва бошқа турдаги қийматга эга бўлган маълумотларнинг сизиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай муаммоларни ҳал этишнинг усулларидан бири харид жараёнида комплаенс бўйича мутахассисларнинг иштироки ва улар томонидан "вето ҳуқуқи"дан фойдаланиш бўлиши мумкин.

Форумда VEON компаниясининг халқаро экспертлари иштирок этишди. Тадбирни очишда VEON гуруҳининг ижрочи директори Каан Терзиоглу иштирокчиларни комплаенс воситаларидан фаолроқ фойдаланишга чақирди. Сўнгра этика ва комплаенс бўйича директор Габриэла Гутиэрес халқаро мутахассислар тажрибасини тақдим этди.

"Комплаенс бўлинмалари фақат хавф-хатарларнинг олдини олиш билан чекланиб қолмайди. Улар бизнесга шубҳасиз фойда келтиради ва натижада компаниянинг капиталлашувини оширади. Ишончим комилки, илғор тажрибалар алмашинуви форум иштирокчиларининг фаолияти натижаларига ижобий таъсир кўрсатади," — дея таъкидлади Габриэла Гутиэрес.

Компания ҳақида

“Unitel” МЧЖ 2006 йил 12 cентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan бренди остида хизматлар кўрсатиб келади. Beeline Uzbekistan— бош қароргоҳи Амстердамда (Нидерландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради. Top Employer 2024 сертификатига эга.

VEON — дунёнинг жадал ривожланаётган олтита давлатида 160 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга телекоммуникация ва интернет хизматларининг глобал провайдери ҳисобланади. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлаштирилган.

Beeline Uzbekistan'да 1,9 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилда Ўзбекистон бозорига кириб келган VEON шу давргача мамлакат телекоммуникация саноатига 1,4 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритган. “Unitel” МЧЖ Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилардан бири. Компания Ўзбекистонда Beeline СБ фаолияти остида хизмат кўрсатиб, 2 миллиард долларга яқин солиқлар тўлаган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: @beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: @beelineuzbekistan

Twitter: @beeline_uz

LinkedIn@beeline-uzbekistan

Реклама

Мавзуга оид