Ўзбекистон | 09:31 / 30.11.2024
7357
2 дақиқада ўқилади

Пешку тумани ҳокими ўзгарди

Ваҳоб Қаҳҳоров Пешку тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. 2021 йилдан бери Когон шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келган Ҳаёт Давлатов Пешку тумани ҳокими бўлди.

Бухоро вилоятида халқ депутатлари Пешку тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди

Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов танқидий-таҳлилий нутқ сўзлади. Вилоят раҳбари охирги йилларда Пешку туманидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги даражага кўтариш борасида сезиларли ўзгаришлар қилинганлигини қайд этди.

—Аммо сўнгги йиллардаги таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, туманнинг айни пайтдаги ривожланиш суръати ҳурматли президентимиз талаблари, меҳнаткаш Пешку аҳлининг эҳтиёжларидан анча орқада қолмоқда, — деди Ботир Зарипов.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ҳокими Ваҳоб Ҳамидович Қаҳҳоровни Пешку тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди. Ушбу масала овозга қўйилиб, депутатлар томонидан тасдиқланди.

Шундан сўнг Ботир Зарипов 2021 йилдан бери Когон шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Ҳаёт Давлатов номзодини Пешку тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман кенгаши депутатлари ва фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Ҳаёт Давлатов Пешку тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессияда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича истиқболдаги вазифалар белгиланди.

Мавзуга оид