РФнинг Кривий Ригдаги уйга зарбаси: 10 дан ортиқ киши жароҳат олди
Россия ракетаси Кривий Ригдаги турар жой биносига келиб тушди. Бир киши ҳалок бўлди, яна 11 киши яраланди, деди област маъмурияти раҳбари.
Россия Қуролли кучларининг Днипропетровск области Кривий Риг шаҳридаги турар жой биносига берган ракета зарбаси натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна 11 киши, жумладан, 16 ёшли қиз яраланди, дея хабар берди 24 декабр, сешанба куни област ҳарбий маъмурияти (ОҲМ) бошлиғи Сергей Лисак Telegram-каналида.
Унинг сўзларига кўра, қутқарувчилар уй вайроналари остидан бир кишини олиб чиқишган, шифокорлар уни реанимация қилиш учун барча имкониятларни ишга солишган, бироқ уларнинг барча уринишлари бесамар кетган. Лисакнинг сўзларига кўра, ярадорлардан уч нафарининг аҳволи оғир. Жабрланувчилар орасида 69 ва 72 ёшли аёллар, шунингдек, 78 ёшли эркак бор. «Вайроналар остида ҳали ҳам одамлар бўлиши мумкин», — дея қўшимча қилди Днипропетровск ОҲМ бошлиғи.
Никопол районига ҳужум
Унинг аниқлик киритишича, Россия Қуролли кучлари Днипропетровск областининг Никопол районига артиллерия ва учувчисиз учоқлар билан 35 марта ҳужум қилган.
31 ёшли эркак жароҳат олган ва амбулатор шароитида даволаняпти. Корхоналардан бири, санаторий, ёнилғи қуйиш шохобчаси, тўртта хусусий уй, учта хўжалик биноси шикастланган, электр узатиш линиялари узилган, дея қўшимча қилди Сергей Лисак.
Мавзуга оид
09:51
РФ давлат компанияларида СССР давридаги сиёсий ахборот дарслари қайта тикланади
14:59 / 25.12.2024
Телебошловчи Татяна Лазарева РФда сиртдан 6,5 йилга қамалди
11:00 / 25.12.2024
РФда Украинага қарши уруш қатнашчилари имтиёзли ипотекани ололмайди
09:15 / 25.12.2024