Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Қасддан ўт қўйилиши оқибатида юзага келган йирик офатдан етказилган зарар 135–150 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Лос-Анжелес полицияси «Кеннет» деб номланган ёнғинда гумонланувчи айбдорни шаҳар ташқарисида қўлга олди. Жанубий Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари аллақачон 10 мингдан ортиқ бинони вайрон қилган, қурбонлар сони эса 10 кишига етган.
Ўт қўйишда гумонланувчи маҳаллий аҳоли томонидан қўлга олинган ва кейинроқ полицияга топширилган, деди полиция ходими Чарлз Динсел. Журналист Эликс Майклсон сўзларига кўра, у 30 ёшли уйсиз одам бўлиб чиқди. У Лос-Анжелес шимоли-ғарбида кенг тарқалган «Кеннетт» ёнғинига сабабчи сифатида кўрилмоқда.
Шунингдек, ҳудудда 20 нафар шахс одамлар тарк этган уйларда талончилик қилганликда гумонланиб қўлга олинган. Талончилик ҳақидаги хабарлар ортидан комендантлик соати эълон қилинди.
AccuWeather метеорология хизмати маълумотларига кўра, шаҳар атрофидаги ёнғинлар 135 миллиард доллардан 150 миллиард долларгача зарар келтириши мумкин, бу эса уларни Қўшма Штатлардаги энг қиммат ўрмон ёнғинларига айлантиради.
Икки йирик ёнғин, жумладан «Итон» (Лос-Анжелес шимоли-ғарбида) ва Пасифик-Палисейдсдаги ёнғин (шарқда) аллақачон 10 мингдан ортиқ биноларни ва автомобилларни йўқ қилди, деб ёзди AP. 180 мингдан ортиқ одам ҳудуддан эвакуация қилинган.
Жанубий Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари 7 январ куни бошланди. Соҳил бўйлаб камида олтита ёнғин қайд этилди. Лос-Анжелеснинг нуфузли Пасифик-Палисейдс ҳудуди энг кўп зарар кўрди. У ерда турар-жой бинолари, дўконлар ва мактаблар жойлашган бутун кварталлар ёниб кетди.
Мавзуга оид
23:05 / 10.01.2025
Картер билан видолашув: барча президентлар Капитолийга йиғилди
21:42 / 10.01.2025
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади
21:31 / 10.01.2025
“Трамп безори, Маск эса тентак” – канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими?
21:29 / 10.01.2025