Жаҳон | 15:32 / 22.03.2016
2090
1 дақиқада ўқилади

Таксистлар одамларни Брюссель аэропортига элтиб қўйишдан бош тортишмоқда

Бельгиялик таксистлар мамлакат пойтахтидаги теракт содир этилган аэропортга қатновларни амалга оширишдан бош тортишмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатган.

Такси хизмати ҳам аэропортга бормоқчи бўлганлардан буюртмаларни қабул қилмаяпти.

Аэропорт ҳудудида 2та портлаш юз бериши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди ва 35 киши жароҳатланди.

Бельгия ҳукумати аэропортлардаги портлашлар террорчи ҳудкушлар томонидан содир этилганини эълон қилган.

Аэропортдаги портлашлардан кўп ўтмасдан, шаҳар метросининг 3та бекатида, "Маальбек", "Шуман" ва "Артс-Лои" бекатларида 4та портлаш содир бўлиб, 10дан ортиқ киши ҳалок бўлди.