Жаҳон | 16:58 / 22.03.2016
2528
1 дақиқада ўқилади

ИШИД Брюсселдаги терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида фаолияти тақиқланган ИШИД террористик ташкилоти Брюссель аэропортида ва метро бекатларида содир этилган терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Мисрнинг "Амақ" нашрига асосланган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Эслатиб ўтамиз, 22 март кунининг биринчи қисмида Бельгия пойтахтидаги «Завентем» аэропортида юз берган икки портлаш оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлгани, 30дан ортиқ киши тан жароҳати олган.

Шунингдек, кейинроқ шаҳар метросининг 3та бекатида 4та бомба портлаган ва 10дан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Бутун Бельгия бўйлаб террорчилик таҳдидининг энг юқори даражаси эълон қилинган.