Жаҳон | 18:07 / 22.03.2016
1744
2 дақиқада ўқилади

Брюсселдаги терактга алоқадорликда гумон қилиниб, 3 нафар беларуслик қўлга олинди

Брюссель полицияси шаҳарда амалга оширилган терактлардан кейин шаҳар ва атроф ҳудудларида махсус текширувлар олиб борди.

Sputnik агентлиги хабарига кўра, текширувлар вақтида терактларга алоқадорлиги гумон қилиниб, Беларуснинг 3 нафар фуқароси қўлга олинган.

Қайд этилишича, Беларусь махсус хизматлари бельгиялик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Беларусь ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги юқори мартабали амалдорнинг сўзларига кўра, қўлга олинганлар бир неча йил муқаддам мамлакатдан чиқиб кетганди ва уларни ўша ерда ёллашган бўлиши мумкин.

"Қўлга олинганларнинг иккиси, Иван ва Алексей Довбаши Гомель вилоятида туғилган. Яна бири эса келиб чиқишига кўра доғистонлик Марат Юнусов. Унга бир неча йил олдин Беларусь фуқаролиги берилганди", дейди манба.

Унинг айтишича, ака-ука Довбашиларнинг каттаси 28 ёшда бўлиб, у 2008 йилда Бельгияга таҳсил олиш мақсадида йўл олганди. Бироз ўтгач, у укасини чақириб олган. Уларнинг ота-онаси ҳозирда ҳам Гомелда истиқомат қилишади.

Манбанинг аниқлик киритишича, доғистонлик Марат Юнусовда Бельгия паспорти ҳам бор.

Европа марказида теракт. Бельгия фожиаси. Онлайн