Жамият | 11:15 / 13.05.2015
9353
1 дақиқада ўқилади

Интернетда тўппонча ғилофига нос солиб юрган милициячининг видеоси оммалашиб кетди

Телеграм мессенжерининг ўзбек фойдаланувчилари орасида антиқа видеолавҳа оммалашиб кетди. Унда милиция ходимининг тўппонча ғилофига нос солиб юргани акс этган.
Қисқа видеолавҳа футбол ўйини чоғида номаълум стадионда олинган. Учрашувлар чоғида стадионда жамоа тартибини назорат қилиш учун ўтирган милициячилардан бири яширинча тасвирга туширилган. Милиция ходими, ўйинни кузатар экан, орада тўппонча ғилофидан нос қутисини чиқаради ва тилининг тагига бир отим ташлайди. У қутини тўппонча ғилофига солиб қўйган жойда видеотасвир тугайди.
Видео қаерда олингани номаълумлигича қолмоқда.