Спорт | 22:27 / 17.05.2015
4416
1 дақиқада ўқилади

"Барселона" 23-маротаба Испания чемпионлигини қўлга киритди

Испания чемпинатининг 37-турида мусобақа пешқадами "Барселона" амалдаги чемпион жамоа "Атлетико Мадрид" майдонига ташриф буюрди. Бу учрашувда 1 очко ҳам "Барселона"ни муддатдан олдин чемпионликни қўлга киритишига имкон берарди. 

Курашларга бой бўлган учрашув меҳмонларнинг кичик ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона голни Лионель Месси киритди. 

Бу ғалаба "Барселона"ни 23 маротаба Испания чемпионлигини қўлга киритишига имкон яратди. 

Ўз навбатида мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган "Реал" сафарда "Эспаньол"га қарши ўйин олиб борди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса-да, иккинчи бўлимда дарвозалар 5 маротаба ишғол этилди. 

Умумий ҳисоб меҳмонлар фойдасига 1:4. Мезбонларнинг ягона голига Стуани (74) муаллифлик қилган бўлса, "мадридликлар" таркибидаги голларни Роналду (59, 83, 90, ҳамда Марсело (79) ўз ҳисобига ёзиб қўйишди.