Спорт | 10:40 / 19.05.2015
4687
2 дақиқада ўқилади

Мария Шарапова интернетда машҳур бўлган “смайлик”ларга пародия қилди

Россиялик теннисчи Мария Шарапова ўзи суратга тушган қувноқ роликда бошқа аёл спортчилар билан бирга қайғу, кўз ёш, кулги ва “ҳаво” бўсалари узатиш ҳолатларини тасвирлаб берди.

Аёллар теннис уюшмасининг YouTube’даги каналида пайдо бўлган бу роликда дунёнинг энг машҳур аёл тенничсилари ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар ишлатадиган “смайлик”ларни ўхшатиб беришга ҳаракат қилишгани тасвирланган.

Унда Шараповадан ташқари, америкалик теннисчи Серена Уильямс, руминиялик Симона Халеп, сербиялик Ана Иванович ва бошқа аёл теннисчилар иштирок этишди. Теннисчилар ҳаммаси бўлиб 17тага яқин машҳур бўлган смайлларни тасвирлаб беришди.

Теннисчилар уялиш ва кўз қисиш, хафа бўлиш, сўнгра хандон кулиш, йиғлаш ва охирида ҳаво бўсасини юбориш ҳаракатларини намойиш қилишди.

Бу тадбир нафақат интернет-фойдаланувчиларнинг кайфиятни кўтариш учун, балки теннисчиларнинг ўзини ҳам қувонтиришга қаратилган. Олдинда уларни “Катта дубулға” сериясига кирувчи Парижда 24 майдан 7 июнгача ўтадиган “Ролан Гаррос” мусорбақаси кутмоқда.