Фан-техника | 20:45 / 27.05.2015
3845
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик бойвачча Star Trek услубида офис қурди

Хитойнинг компьютер ўйинлари ишлаб чиқарувчи NetDragon Websoft компаниясининг янги офис биноси Star Trek (“Юлдузли йўл”) сериалидаги USS юлдузлараро кемаси услубида қурилди. Mashable нашрининг ёзишича, компания асосчиси Лю Де Янь бу бино қурилишига 160 млн доллар сарфлаган.
Бино қурилишида муаллифлик ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйилмади. Компания қурилишга киришишдан олдин ҳуқуқ эгасидан кема моделини қуришга рухсат олди.

Қурилиш ишлари 2008-2014 йилларни ўз ичига олди. Офис “кемаси” Хитойнинг Фуцзянь вилоятидаги Чангле шаҳрида жойлашган.