Жамият | 11:16 / 31.05.2015
6935
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик мактаб ўқувчиси “Comedy Баттл” шоусининг иккинчи босқичига ўтди

Тошкентдаги 17-сонли ўрта мактаб ўқувчиси, 16 ёшли Диёр Нишонов Россиянинг ТНТ канали орқали намойиш этилаётган “Comedy Баттл. Охирги мавсум” шоусининг иккинчи босқичига йўл олди.
Танлов шартларига кўра, шоу ғолиби Comedy Club лойиҳасининг янги резидентига айланади ҳамда 5 млн рублни қўлга киритади.
Айрим маълумотларга қараганда, шоуда тошкентлик яна бир дуэт иштирок этади.