Фан-техника | 07:27 / 10.06.2015
2917
1 дақиқада ўқилади

Microsoft компанияси 1 Тб ли Xbox One консолини намойиш қилди

Microsoft компанияси 1 Тб қаттиқ дискга эга Xbox One ўйин приставкасининг модификацияланган вариантини намойиш қилди. Xbox жамоаси бу ҳақдаги видеороликни ўзининг YouTube`даги каналида жойлаштирди. 

Комплектга приставкадан ташқари, шунингдек, қулоқчинлар учун разъёмга эга янгиланган геймпад ҳам киради.

Бу қурилманинг нархи 399 долларни ташкил қилади ва 16 июндан бошлаб АҚШ, Буюк Британия ва бошқа давлатларда сотувга чиқарилади. 500 Гб ли стандарт Xbox One приставкаси 349 долларгача арзонлашади.

Аввалроқ Microsoft ўйин приставкасининг асосий рақиби Sony PlayStation 4 ҳам терабайтли версияга эга бўлиши ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Унинг анонси Лос-Анжелесдаги Е3 ўйин анжуманида бўлиб ўтиши керак.