Спорт | 07:41 / 11.06.2015
2412
1 дақиқада ўқилади

Германия терма жамоаси АҚШга қарши ўртоқлик учрашувида мағлуб бўлди

10 июнь куни Германия ва АҚШ терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди.

Кёльн шаҳрида ташкил этилган бу ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қилишди.

12 дақиқада Марио Гётце томонидан урилган голга жавобан Юрген Клинсманн шогирдлари 2 марта тўп киритишди. 41 ва 87 дақиқаларда урилган голларга Миккел Дискеруд ҳамда Бобби Вуд муаллифлик қилди.

Германия — США — 1:2
Голлар: Гётце, 12 (1:0); Дискеруд, 41 (1:1); Вуд, 87 (1:2).
Огоҳлантиришлар: Уильямс, 22; Йедлин, 70.