Спорт | 10:36 / 15.06.2015
4580
2 дақиқада ўқилади

Яҳё Имомов Будапештдаги Гран-Прида ғолиб бўлди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо кураши бўйича Гран-При туркумига кирувчи йирик халқаро турнирда 67 давлатдан келган жами 411 нафар дзюдо усталари ғолиблик учун татамида баҳслашишди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Яҳё Имомов 81 кг вазн тоифасида финалда ғалаба қозонди.

2014 йилги Тошкент Гран-Приси кумуш медали совриндори, 2013 йилда Катта шлем турнири ғолиби бўлган Яҳё Имомов жами 51 спортчи иштирок вазн тоифасида аввалига Венгрия, Болгария ҳамда Германия вакилларини мағлуб этиб, ярим финалга етиб келди. У финал остонасида россиялик Станислав Семеновни 2 дақиқаю 45 секунд ичида таслим этди ва финалга чиқди. У финалда 2013 йили Рио де Жанейрода ўтказилган жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган франциялик Адам Смитни ҳам енгди.

Шу тариқа, Венгриядаги турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 1 олтин ва 1 бронза медал билан саккизинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини мазкур Гран-При турнирига 12 нафар спортчи билан йўл олганди.