Спорт | 09:20 / 17.06.2015
2401
2 дақиқада ўқилади

Италия терма жамоаси Конте бошчилигида илк бор мағлубиятли ўйинини ўтказди

Италия терма жамоаси 16 июнь куни Женева шаҳрида Португалия термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди ва 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўйиннинг 52 дақиқасида Эдер томонидан урилган гол якуний натижани таъминлади.

Шу тариқа, 2014 йилнинг 14 августидан бери, яъни терма жамоага Антонио Конте бош мураббий этиб тайинланганидан бери Италия термаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Қолаверса, ўша вақтдан бери италияликлар илк марта ўйинда гол ура олишмади.

Маълумот учун, "мовий гвардия" шу вақтгача Конте бошқарувида 10та ўйин ўтказганди.

Италия — Португалия 0:1
Гол: Эдер, 52

Италия: Сиригу, Де Шильо (Паскуаль, 73), Бонуччи, Раноккья, Дармиан, Сориано (Васкес, 58), Пирло, Кандрева (Габбьядини, 64), Бертолаччи (Пароло, 76), Эль Шаарави (Сансоне, 68), Иммобиле (Матри, 73)

Португалия: Бету, Виейринья (Седрик, 46), Фонте, Бруно Алвеш (Каррису, 59), Коэнтрау (Элизеу, 24), Тьягу (Адриен Силва, 46), Моутиньо, Данило Перейра, Куарежма (Пицци, 87), Варела (Нани, 76), Эдер

Огоҳлантиришлар: Сориано, Бертолаччи — Элизеу, Адриен Силва