Спорт | 11:07 / 20.06.2015
2378
2 дақиқада ўқилади

Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медаллари совриндори маълум бўлди

Футбол бўйича ёшлар (U-20) ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медаллари совриндори маълум бўлди.
3-ўрин учун Сенегал ва Мали терма жамоалари баҳслашди. Ўйин 1:3 ҳисоби билан малиликлар фойдасига ҳал бўлди.
Биринчи тайм тенг курашларда ўтди. 45-дақиқада сенегаллик футболчи Мусса Банинг қизил карточка олиши туфайли устунлик малиликлар тарафга оғди. Бунинг натижасида ўйиннинг иккинчи қисмида Мали ёшлари устунлик қила бошлади.
Шунга қарамай, 64-дақиқада Ибраима Важининг аниқ зарбаси Сенегални олдинга олиб чиқди.
74-дақиқада Траоре ҳисобни тенглаштирди. 83-дақиқада у дубль муаллифига айланди. Ниҳоят, ўйин асосий вақтининг сўнгги дақиқасида Самассеку ҳал қилувчи голни урди.
Шу тариқа, Мали ёшлар терма жамоаси 2015 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3-натижани қайд қилди.

Сенегал U-20 – Мали U-20 1:3 (0:0, 1:3)
20 июнь, 06.30, «North Harbour Stadium»
Голлар: 1:0 – 64 Ваджи, 1:1 – 74 Траоре, 1:2 – 83 Траоре, 1:3 – 90 Самассеку.
Сенегал U-20 – Си, Сане, Силла, Ваге, Ба, Гомис, Ньянг (Корреа, 51), Сарр, Нассалан (Тиам, 74), Ньянг, Ваджи.
Мали U-20 – Диарра, Думбия, Кулибали, Маига, Сако, Самассеку, Диарра, Гбакле (Диалло, 73), Траоре, Конате (Туре, 63), Траоре.
Огоҳлантиришлар: Ньянг (20), Ба (30), Сако (43), Диарра (57), Диарра (60), Траоре (68).
Четлатиш: Ба (45).