Жамият | 15:19 / 01.07.2015
12265
1 дақиқада ўқилади

Интернетда "Чумоли одам" фильмидан парча намойиш этилди

Marvel киностудияси ўзининг YouTube`даги расмий аккаунтида "Чумоли одам" (Ant-Man) фильмидан бир парчани жойлаштирди. Фильм 16 июль куни илк марта намойиш этилиши режалаштирилган.

Интернетда пайдо бўлган 2 дақиқали парчада Пол Радд ижросидаги бош қаҳрамон Скотт Ленг ҳамда 2 нафари иккинчи даражали қаҳрамонни кўриш мумкин.

Бу парчада бош қаҳрамон илк марта "Чумоли одам" костюмини кийиб кўргани ва ҳали бу кийим функцияларидан бехабар ҳолда одам танасини кўп марталаб майдалаштириб юборувчи тугмани босиб қўйиши тасвирланган.

Ушбу кинокартинада Пейтон Рид бош режиссёр сифатида ишлаган. Роллар ижросида Пол Раддан ташқари Эванжелин Лилли, Майкл Дуглас ҳамда Кори Столл каби актёрлар қатнашган.

Фильм воқеалари ўғрилик жинояти учун қамоққа ҳукм қилинган Скотт Ленгни ўз айбини ювиши учун махсус топшириқларга жалб этиш жараёни билан боғлиқ ҳолда кечади.