Фан-техника | 18:37 / 03.07.2015
5248
1 дақиқада ўқилади

Лондонлик дизайнер дунёдаги энг кичик портфолиони яратди

Лондонлик дизайнер ва рассом Майкл Уильямс Лестер дунёдаги энг митти портфолиони яратди. Унинг кенглиги 24 мм ни, баландлиги эса 19 мм ни ташкил қилади.

Лойиҳа Jelly London продакшн агентлиги брифининг натижаси бўлди. Бриф D&AD New Blood Festival креатив ва реклама фестивалига бағишланган эди.
“Айтишларича, энг яхши ғоялар битта стикерга сиғиши керак, – деди Лестер Adweek нашрига берган интервьюсида. – Мен ундан ҳам нари бориб, ҳажмни имкон қадар кичрайтиришга ҳаракат қилдим”.