Жаҳон | 11:35 / 03.07.2015
6852
1 дақиқада ўқилади

Покистонда йўловчи поезди дарёга қулаб тушди

Покистонда улкан темир йўл ҳалокати содир бўлди. 300 йўловчи кетаётган 4та вагондан иборат поезднинг 2 вагони рельсдан чиқиб кетиш натижасида дарёга қулаган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Ушбу ҳодиса Гужранвала туманидаги дарё устидан ўтказилган кўприкда содир бўлди.

Айни вақтда воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда. Уларга маҳаллий аҳоли ҳамда полиция ёрдам бермоқда. Ҳудудга Лаҳор шаҳридан шифокорлар бўлинмаси зарур жиҳозлар билан юборилган.

Samaa сайти маълумотига кўра, ҳозирча 13 кишининг ўлими ва ўнлаб кишиларнинг оғир жароҳатлар олгани тасдиқланган.

Қутқарувчилар сувдан 85 кишини чиқариб олишган, уларнинг 60 нафари шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирча ҳодиса сабаби аниқланмаган. Покистон темир йўл транспорт вазири Саад Рафиқ бу ўринда теракт ёки қасддан уюштириш аломати йўқлигини маълум қилган.