Спорт | 15:13 / 11.07.2015
5674
1 дақиқада ўқилади

Дэвид Бекхэм ўзи томон учиб келаётган теннис коптогини илиб олди

“Реал Мадрид” ҳамда Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Уимблдон турнирида ўзига учиб келаётган теннис коптогини ушлаб олиб, чаққонлигини намойиш этди.

Теннисчилардан бири узатган копток Дэвид Бекхэм турган ўриндиқ томонга учиб кетди.

Бу ҳолат томошабинларни бефарқ қолдирмади. Улар бу ҳолат кулиб қарши олишди ҳамда футболчини олқишлашди. Англия терма жамоаси собиқ сардори дастлаб бу ҳолатдан ҳижолат бўлди, сўнгра мухлисларга миннатдорчилик билдирди.