Жаҳон | 00:52 / 11.07.2015
3104
1 дақиқада ўқилади

Порошенко 10 нафар украиналик жангчиларнинг озод этилганини маълум қилди

Украина президенти Пётр Порошенко асирга тушган 10 нафар украиналик жангчи озод этилганини маълум қилди.

“Дўстлар, яхши янгилик. Асирдан 17-танк бригадаси, “Айдар” батальони, 40- ва 43-бригададан бизнинг 10 нафар йигитларимиз озод қилинди”, деб ёзди Порошенко ўзининг Facebook даги саҳифасида.

“Тез фурсатларда улар оилалари бағрига қайтади”, деб таъкидлаб ўтди Украина президенти.