Спорт | 08:42 / 14.07.2015
4208
1 дақиқада ўқилади

Жокович ва Уильямс Уимблдон турниридаги ғалабани биргаликда нишонлашди

29 июндан 12 июлгача бўлган муддат давомида Лондон шаҳрида ўтказилган теннис бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнирида Ер юзининг амалдаги биринчи рақамли теннис юлдузлари Новак Жокович ва Серена Уильямс бош мукофотни қўлга киритишгани ҳақида хабар берилган эди.

Сербиялик Новак Жокович эркаклар, америкалик Серена Уильямс эса аёл теннисчилар ўртасидаги мусобақада барча рақибларини мағлуб этишди.

Мусобақа якунига етгач, бу икки теннисчи ўзига хос саҳна кўринишини намойиш этиб беришди.

Бу маросим ҳақида Жоковичнинг рафиқаси ҳам олдиндан огоҳлантирилган.
"Эй Серена. Новак мендан сен билан рақс тушишига рухсат беришимни сўради. Тайёрланавер", деб Уильямсга мурожаат қилади Елена Ристич.