Жамият | 18:23 / 15.07.2015
8575
1 дақиқада ўқилади

Ўз ота-онасини илк бор тиниқ кўраётган қизалоқ видеоси интернетда оммалашди

Ижтимоий тармоқларда ёш қизалоқнинг илк бор кўзойнак тақиб, ота-онасини тиниқ кўргани акс этган видео оммалашди. 

Қизалоқ онаси кўзойнак тақаётган вақтда дастлаб унга қаршилик қилади. Сўнгра атрофга ҳайрон бўлиб боққанча кулиб қўяди. 

Ушбу видео YouTuBe видеохостингида 2,3 млн маротаба кўрилган.