Спорт | 19:37 / 16.07.2015
3421
1 дақиқада ўқилади

Тьерри Анри Англия Премьер лигасини мақтовчи видеороликда суратга тушди

"Арсенал" жамоасининг собиқ футболчи Тьерри Анри "Англия Премьер лигаси нима учун зўр" деган саволга жавоб берувчи видеороликда суратга тушди. 

Роликда АПЛнинг барчага таниш бўлган энг чиройли голлари намойиш этилган вақтда франциялик футболчи ушбу воқеалар орасида пайдо бўлиб, футболчилар билан бирга югуради ва голларни бирга нишонлайди. Видео Анрининг "Бу дунёдаги энг кучли лига" деган сўзлари билан тугайди. 

Эслатиб ўтамиз, 2015/16 мавсумидаги АПЛнинг 1-тур учрашувлари 8 август куни бўлиб ўтади.