Спорт | 07:05 / 16.07.2015
7004
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлалик оғир атлетикачи аёл штанга кўтараётганида ҳушидан кетиб қолди

Венесуэлалик оғир атлетикачи аёл Женесис Родригес Гомес Торонтода бўлиб ўтаётган Панамерика ўйинларида штанга кўтараётганда ҳушидан кетиб қолди. Бу ҳақда Eurosport телеканали хабар бермоқда.

Гомес ўз вазни – 53 кг дан икки баробар кўпроқ вазндаги – 106 кг.ли штангани боши устидан кўтариши биланоқ ҳушидан кетиб қолди.

Залдаги шифокорлар Гомесни ўзига келтиришди. Спортчи ҳеч қандай жароҳат олмаган. Спортчи охир-оқибат 106 кг.лик штангани кўтаришга муваффақ бўлиб, мусобақаларнинг кумуш медали соҳибига айланди.

Панамерика ўйинлари иккала Америка қитъасида жойлашган давлатлар спортчилари ўртасида ўтказилади. Мусобақалар 1951 йилдан бошлаб, асосан олимпия спорт турлари бўйича ҳар 4 йилда ўтказилиб келинади.