Жаҳон | 10:10 / 18.07.2015
3474
1 дақиқада ўқилади

ЖАРда иккита поезд тўқнашиши оқибатида 400 дан зиёдроқ одам ҳалок бўлди

Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург шаҳрида йўловчи поезди билан почта поезди Йоханнесбург билан Соуэто қишлоғи орасидаги йўналишда тўқнашиб кетди. Поездлар бир изда ҳаракатланаётган бўлган. Охирги маълумотларга кўра бахтсиз ҳодиса оқибатида 426 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Шаҳарнинг шошилинч авариявий хизмати вакилининг айтишича, барча жароҳатланганлар яқин орадаги шифохонага етказилганлар.