Жаҳон | 21:27 / 29.07.2015
14365
1 дақиқада ўқилади

МиГ-29 самолётининг ҳавога ақлбовар қилмас равишда кўтарилиши ғарб ОАВларини ҳайратга солди

Интернетда Россиянинг МиГ-29 қирувчи самолётининг ҳавога вертикал ҳолатда кўтарилиши акс этган видео пайдо бўлди. Ушбу ҳаваскорлик видеоси етакчи ғарб ОАВларида чоп этилмоқда.

Хусусан, Huffington Post нашрининг ёзишича, самолётнинг жуда тез ҳаракатланишидан “ичингда нимадир сени жунбушга келтиради”. “Буни узоқдан кўраётган киши самолётни ракета билан адаштириши мумкин”, деб ёзилди газетадаги мақолада.

Видеоролик жаҳондаги энг нуфузли ҳарбий авиашоу Royal International Air Tattoo’га ташриф буюрганлардан бири томонидан суратга олинган.