Спорт | 06:49 / 03.08.2015
4726
1 дақиқада ўқилади

Моуриньо Англия Суперкубогида олган кумуш медалини "Арсенал" мухлисларидан бирига бериб юборди

"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Суперкубоги доирасида "Арсенал"дан учралган 0:1 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўзига берилган кумуш медални рақиб мухлислари ўтирган трибунадаги мухлисларга бериб юборди.

"Мен бу медални барибир тақмас эдим. Шу сабабли уни "Арсенал" мухлислари ўтирган томонга улоқтириб юбордим", - деб бу ҳаракатига изоҳ берди Моуриньо.

Қайд этиш жоизки, «Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер ҳам Англия Суперкубоги тақдирлаш маросимидан сўнг, «Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньюга қўл узатмади.

Ўйин «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтди. Бу «Арсенал»нинг янги аъзоси — дарвозабон Петр Чехнинг «Арсенал» таркибида собиқ жамоасига қарши биринчи расмий ўйини бўлди. Ўйинда ҳал қилувчи голни Алекс Окслэйд-Чемберлен уришга муваффақ бўлди.
Учрашувни бевосита стадиондан 85 минг 437 нафар томошабин кузатиб борди.