Спорт | 08:18 / 05.08.2015
3266
1 дақиқада ўқилади

"Бавария" Audi Cup турнири финалида "Реал" билан ўйнайди

4 август куни Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ўртоқлик мақомидаги Audi Cup турнирида "Милан"га қарши биринчи учрашувни ўтказди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйинда 3:0 ҳисоби қайд этилди. Голлар Бернат, Гётце ва Левандовски томонидан урилди.

Шу тариқа бу турнир соврини учун "Бавария" 5 август куни "Реал"га қарши майдонга тушади. "Реал" "Тоттехэм"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиққанди.

Футбол. Ауди Кап. 1/2 финал
«Бавария» (Мюнхен, Германия) — «Милан» (Милан, Италия) — 3:0
Голлар: Бернат, 23; Гётце, 74; Левандовски, 85.