Спорт | 18:29 / 10.08.2015
3580
1 дақиқада ўқилади

ЕЧЛнинг янги мавсуми учун ролик тақдим этилди

Ижтимоий тармоқда Европа Чемпионлар Лигасининг 2015-2016 йиллардаги мавсуми учун ишланган янги ролик пайдо бўлди.

30 сониялик бу роликнинг дастлабки қисмида ўтган мавсумда ЕЧЛнинг чорак финали иштирокчиси "Челси" ҳамда ярим финалда иштирок этган "Бавария", "ПСЖ" ва "Реал" жамоаларининг ўйинларидан парчалар намойиш этилган.

Лавҳа сўнгида эса "Барселона" жамоаси футболчилари ЕЧЛ Кубогини бошлари узра кўтараётганини кўриш мумкин.